Тарих
"Development Studio" МЧЖ (Тошкент ш.) 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, 1999 йилда асос солинган "Caravan Group" МЧЖнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
"Caravan Group" умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш, шунингдек сувенирлар сотиш, кўргазмалар ва санъат галереяларини ташкил этиш, қурилиш материалларининг улгуржи савдоси, дизайн, лойиҳалаш ва қурилиш хизматларини ташкил этишга ихтисослашган.
"Development Studio" МЧЖ "Caravan Group" тармоғи: турли миллатлар ошхоналарининг турфа анъаналарини ўзида мужассам этган олий даражали хизмат кўрсатувчи ва хорижлик меҳмонлар орасида машҳур бўлган «Sato», «Izumi», «Chelsea», «Грузинский дворик», «Двенадцать стульев», «Affresco» ресторанлари фаолиятини ташкил этган. Компания 16 йиллик ривожланиш тажрибасига эга –яратилаётган бизнесни кейинчалик амалга оширишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш.
Сўнгги йилларда "Development Studio" МЧЖнинг асосий даромади қурилиш, демонтаж, пардозлаш, лойиҳалаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш орқали шаклланмоқда. 2018 йилда "Development Studio" МЧЖнинг асосий фаолияти Тошкент шаҳрида «Караван вкусов» гастрономик мажмуасини лойиҳалаштириш, қуриш ва амалга оширишга қаратилган эди. Ҳозирда компания штаби 26 нафар ходимдан иборат (йил бошида эса 16 нафар ходим фаолият юритарди).
Ушбу лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон иқтисодиётининг барча жабҳалари, бизнес ва туризм, шунингдек муайян инфратузилма яратилишини назарда тутувчи умумий овқатланиш маданиятини ривожлантиришни, жумладан, халқаро стандартларга мувофиқ ресторан хизматларини кўрсатишни тақозо этади.
Қурилиш, лойиҳалаш, хизмат кўрсатиш соҳасида фаолиятни ташкил этиш бўйича тўпланган тажрибадан фойдаланиб, "Caravan Group" ресторанлар тармоғининг мавжуд мижозлар базасини жалб қилиш имкониятидан фойдаланган ҳолда, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг юқори сифатли умумий овқатланиш хизматларига бўлган катта эҳтиёжини инобатга олиб, “KARAVAN-ART” МЧЖ Тошкент шаҳрида ресторан ва гастрономик бутикдан иборат мажмуа ҳамда унга туташ қўшимча бино қуриш тўғрисида қарор қабул қилди.
“KARAVAN-ART” МЧЖ комплексини ташкил этиш учун Ўзбекистон рестораторлар ва меҳмонхона хўжаликлари уюшмасига қарашли Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек тумани, Кичик ҳалқа йўли яқинида, Салар станцияси ва Пушкин метро бекатидан 250 м узоқликда жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо маркази биноси сотиб олинди. Бино жойлашган ер участкасининг майдони 0,2 гектар, қурилиш майдони 910,0 кв.м. Танланган ҳудуд марказий магистрал яқинида жуда қулай жойлашган бўлиб, унга шаҳарнинг исталган жойидан 10 дақиқада етиб бориш мумкин. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги томонидан 0,5 гектар майдонга туташ ҳудудни ободонлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.