КОМПАНИЯ ХАҚИДА

Биз ҳақимизда
О"Development Studio" МЧЖ "Caravan Group" МЧЖнинг таркибий бўлинмаси бўлиб, унинг асосий вазифаси мижозларимизга инвестиция жараёнини комплекс ташкил этишни таъминлашдан иборат. Бунда тегишли молиявий шартлар доирасида тижорий фойда олиш мақсадида лойиҳа молиялаштирилиб, режалаштирилган ишлар амалга оширилади.

Биз лойиҳани ғоядан то якуний истеъмолчига сотишгача бўлган жараёнларига масъулмиз. Бинони қуришнинг ўзи билан кифояланиб бўлмайди – лойиҳа ҳақиқатан ишлаб кетишини таъминлаш, юридик жиҳатларини инобатга олиш, шунингдек айнан шу жойда ва шу муҳитда унинг зарур ва талабгир бўлишини кафолатламоқ лозим.

"Development Studio" МЧЖ янги мулкни яратиш бўйича барча ишларни ўз зиммасига олади: концепцияни ишлаб чиқади, ер майдонини танлайди, лойиҳалашни ташкил этади, қурилишни бошқаради ва якуний истеъмолчиларни топади.

Биз маркетинг, бюджетни режалаштириш, архитектура дизайни, фасад ва интерьернинг эксклюзив дизайни, қурилиш, муҳандислик, савдо майдончалари, реклама ва бошқа тадбирларни ўз ичига олган кўп босқичли бизнесни амалга оширамиз.
Тарих
"Development Studio" МЧЖ (Тошкент ш.) 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, 1999 йилда асос солинган "Caravan Group" МЧЖнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

"Caravan Group" умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш, шунингдек сувенирлар сотиш, кўргазмалар ва санъат галереяларини ташкил этиш, қурилиш материалларининг улгуржи савдоси, дизайн, лойиҳалаш ва қурилиш хизматларини ташкил этишга ихтисослашган.

"Development Studio" МЧЖ "Caravan Group" тармоғи: турли миллатлар ошхоналарининг турфа анъаналарини ўзида мужассам этган олий даражали хизмат кўрсатувчи ва хорижлик меҳмонлар орасида машҳур бўлган «Sato», «Izumi», «Chelsea», «Грузинский дворик», «Двенадцать стульев», «Affresco» ресторанлари фаолиятини ташкил этган. Компания 16 йиллик ривожланиш тажрибасига эга –яратилаётган бизнесни кейинчалик амалга оширишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш.

Сўнгги йилларда "Development Studio" МЧЖнинг асосий даромади қурилиш, демонтаж, пардозлаш, лойиҳалаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш орқали шаклланмоқда. 2018 йилда "Development Studio" МЧЖнинг асосий фаолияти Тошкент шаҳрида «Караван вкусов» гастрономик мажмуасини лойиҳалаштириш, қуриш ва амалга оширишга қаратилган эди. Ҳозирда компания штаби 26 нафар ходимдан иборат (йил бошида эса 16 нафар ходим фаолият юритарди).

Ушбу лойиҳани амалга ошириш Ўзбекистон иқтисодиётининг барча жабҳалари, бизнес ва туризм, шунингдек муайян инфратузилма яратилишини назарда тутувчи умумий овқатланиш маданиятини ривожлантиришни, жумладан, халқаро стандартларга мувофиқ ресторан хизматларини кўрсатишни тақозо этади.

Қурилиш, лойиҳалаш, хизмат кўрсатиш соҳасида фаолиятни ташкил этиш бўйича тўпланган тажрибадан фойдаланиб, "Caravan Group" ресторанлар тармоғининг мавжуд мижозлар базасини жалб қилиш имкониятидан фойдаланган ҳолда, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг юқори сифатли умумий овқатланиш хизматларига бўлган катта эҳтиёжини инобатга олиб, “KARAVAN-ART” МЧЖ Тошкент шаҳрида ресторан ва гастрономик бутикдан иборат мажмуа ҳамда унга туташ қўшимча бино қуриш тўғрисида қарор қабул қилди.


“KARAVAN-ART” МЧЖ комплексини ташкил этиш учун Ўзбекистон рестораторлар ва меҳмонхона хўжаликлари уюшмасига қарашли Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек тумани, Кичик ҳалқа йўли яқинида, Салар станцияси ва Пушкин метро бекатидан 250 м узоқликда жойлашган қурилиши тугалланмаган савдо маркази биноси сотиб олинди. Бино жойлашган ер участкасининг майдони 0,2 гектар, қурилиш майдони 910,0 кв.м. Танланган ҳудуд марказий магистрал яқинида жуда қулай жойлашган бўлиб, унга шаҳарнинг исталган жойидан 10 дақиқада етиб бориш мумкин. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги томонидан 0,5 гектар майдонга туташ ҳудудни ободонлаштириш ва автотураргоҳлар ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Бизнинг муваффақиятларимиз
Катта ютуқларга эришяпмиз ва доим ривожланяпмиз! Фаолиятимиз ҳақида баъзи фактлар билан танишинг:

20 йил
2002 йилда иш бошлаганмиз ва лойиҳаларимизнинг рентабеллиги ҳар йили 50 фоизга ошиб бормоқда.
28 та лойиҳа
2002 йилдан 2022 йилгача Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида амалга оширилган лойиҳалар сони 28 тага етди.
1-ўрин
Лойиҳаларимиз нуфузли танловларда биринчи ўринларни эгаллаб келмоқда.
12 та объект
Айни пайтда сармоя киритиш учун 12 та объект қурилмоқда.
Жамоамиз
Жамоамизнинг барча аъзолари ҳамма лойиҳаларимизда биргаликда ишлайди. Биз ўз ишининг устаси бўлган идеал жамоани шакллантирдик.
Тимур Мусин
“Caravan group” ресторанлар тармоғи асосчиси, Ўзбекистон рестораторлар уюшмаси раиси. М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг «Муниципал ва давлат бошқаруви» кафедрасини тамомлаган. Социология фанлари номзоди.
Бобур Исмаилов
“Caravan group” МЧЖ ресторанлар тармоғи бош дизайнери, Тошкент Давлат санъат институтини тамомлаган. Ўзбекистон Бадиий академияси ижодий уюшмаси аъзоси. Кўплаб диплом ва сертификатлар, шунингдек Ўзбекистон Бадиий академиясининг Олтин медали билан тақдирланган.
2000 йилда Париждаги “Ла Комедия” театрида рассомнинг шахсий кўргазмаси ўтказилди, кейин Москва, Лондон ва Новосибирск шаҳарларида кўргазмалари бўлиб ўтди. Бобур бутун ижодий ҳаёти давомида кино, театр, анимация, рангтасвир, китоб графикаси каби соҳаларда ишлаган, «Питер Пэн», «Суфийский декамерон», «Озорник» китобларининг рассоми.
Бобур Исмоиловнинг суратлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси, Ван Гог музейи (Франция), «International ART Ltd» галереясида (АҚШ), дунёдаги шахсий коллекцияларда жой олган.
Акопджанян Валерий Ашотович
Бош архитектор ва дизайнер, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор, МААМ академиги, 90 та лойиҳа ва 25 та илмий мақола муаллифи. Тошкент шаҳри марказига тўғридан-тўғри туташ, собиқ «Эски шаҳар» ҳудудидаги «Олмазор» кўп функцияли мажмуаси, Тошкентдаги Халқаро кўргазмалар маркази, «Туркистон» ёзги саройи, Бектемир бозори, ёпиқ теннис корти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биноси каби лойиҳаларни амалга оширган.
Норкулов Хусниддин Суюнбоевич
“Caravan group” МЧЖ маслаҳатчиси, Тошкент кимё-технология институти битирувчиси, муҳандис-кимёгар-эколог
Сизга қулай усулда биз билан боғланинг. Биз янги ғояларни ҳамиша қўллаб-қувватлайиз ва саволларингизга жавоб берамиз:
E-mail: info@caravangroup.uz
Telefon: + (998 97) 707-07-73