Биргалашиб даромад оламиз!

Биз 25 йил давомида меҳмонхоналар, ресторанлар, кафе ва барлар учун объектлар яратиб, тотли тижорий таклифлар тақдим этиб келмоқдамиз.

Инвесторларни ҳамкорликка таклиф қиламиз!
Компаниямиз ҳақида
Мана йигирма йилдирки, биз ресторан бизнеси соҳасида кўчмас мулк объектларини бунёд этиш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, ривожлантириш ва ҳаётга татбиқ этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириб келяпмиз. Миллий валютадаги йиллик сармоянгиздан 30 фоиз ва хорижий валютадан 30 фоиз операцион даромад олишингиз кутилмоқда. Ер майдонлари, бизнес улуши пакетлари харид қилинг, ҳамкоримиз бўлинг ва кафолатланган молиявий даромад олиш учун инвесторимизга айланинг. Сизга қулай шартларда турли вариантларни муҳокама қилишга ҳамиша тайёрмиз.
Лойиҳалар
Фикрингиз ёки саволларингиз борми?
Қайси масала бўйича мурожаат қилаётганингизни айтиб, сўров қолдиринг
Хизматлар
Сотиш
Биз тайёр бизнесни кредит асосида сотамиз. Кўчмас мулк қийматини баҳолаш бозорни ўрганиш, кўчмас мулк нархлари динамикаси, мавжуд даромадлар ва хавфларни таҳлил қилиш асосида амалга оширилади
Концепция ишлаб чиқиш
Кўчмас мулк бозори таҳлили, лойиҳа стратегиясини шакллантириш, инвестицион таҳлил, бирламчи рухсат ҳужжатларини расмийлаштириш, кредит ва инвестицион воситаларни жалб этиш
Лойиҳалаш
Лойиҳалаш босқичида жамоамиз лойиҳанинг молиявий схемасини ишлаб чиқади, меъморий-муҳандислик гуруҳини шакллантиради, лойиҳалашни бошқаради, қурилиш ишларига тендер ўтказади
Дизайн

Development.uz ҳомийлигида Бобур Исмоилов томонидан яратилган ва жорий этилган дизайн алоҳида услубга эг бўлиб, У нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам танилиб улгурган.

Қурилиш аудити
Development.uz қурилиш аудити ҳар қандай босқичда қурилиш таҳлилини, жумладан, лойиҳа ва тугалланмаган қурилиш аудитини имкон қадар холис ва аниқ ўтказишга ёрдам беради

Тайёр ҳолда топшириладиган лойиҳалар

Development.uz компанияси мутахассисларимиз томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида объектларни бошдан охиригача – "калити билан" қуриб бериш хизматини ҳам таклиф этади. Сизнинг лойиҳангиз такрорланмас ва ягона бўлади!

Компаниянинг афзалликлари
Нима учун айнан бизнинг компаниямизга мурожаат қилишингиз керак?
  • Бизда тажриба бор
    Компаниямиз ресторан, кафе ва барлар учун тижорат объектларини ишлаб чиқиш бўйича 20 йиллик тажрибага эга.
  • Биз А дан Я гача ишлаймиз
    Биз ноёб дизайндаги лойиҳаларни ишлаб чиқамиз, сотиб оламиз ва қурамиз ҳамда Сизнинг орзуларингизни рўёбга чиқарамиз.
  • Биз Тошкент шаҳрида 30 дан ортиқ лойиҳаларни, жумладан, тоифаланган объектларни қурганмиз
    Компаниямиз аэропортни қуриш ва ундан фойдаланишни лойиҳалашда иштирок этган. Ўзбекистонда 28 та йирик лойиҳа устида иш олиб борганмиз, улардан 10 таси ҳозир ҳам фаолият юритмоқда. Ва бу фақат бошланиши! Бизга қўшилинг!
  • Биз ўзимиз тақдим этаётган барча лойиҳаларнинг эгаларимиз
Таклифингиз ёки саволларингиз борми?
Қайта алоқа учун қаерга мурожаат қилиш мумкинлигини кўрсатган ҳолда бизга саволларингиз ёки таклифингизни юборинг.
Тугмани босиш орқали сиз шахсий маълумотларни қайта ишлашга ва махфийлик сиёсатига розилик билдирасиз